Ўзбекистон МБ асосий ставкани қайта кўриб чиқиш масаласини бир ҳафтага қолдирди

Фото с сайта Review.uz

Ўзбекистон Марказий банки савдо хатарлари туфайли асосий ставкани қайта кўриб чиқиш масаласини кейинга қолдиришга қарор қилди, деб ёзади “Спутник” нашри.

«Марказий банк раҳбарияти асосий савдо ҳамкорларининг иқтисодиётидаги ўзгаришларни ва уларнинг иқтисодиётга таъсирини баҳолаш учун ташқи иқтисодий вазият хавф-хатарларини ва қўшимча таҳлиллар ўтказиш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда, асосий ставкани қайта кўриб чиқиш бўйича коллегия йиғилишини 17 мартга кўчиришга қарор қилди», — дейилади хабарда.

2020 йил 1 январдан бошлаб Марказий банк босқичма-босқич инфляцияни таргетлаш режимига ўтди ва қайта молиялаш ставкаси ўрнига 16 фоиз миқдорида асосий ставка воситаси ва плюс ёки минус 1 фоиз миқдорида пул операциялари йўлагини жорий қилди

2020 йилда ставка икки марта: 14 апрелдан 15 фоизга ва инфляция прогнозларининг пасайиши туфайли 10 сентябрдан 14 фоизга туширилганди. Ўшандан бери регулятор ставкани ўзгаришсиз қолдириб келаётганди. Марказий банкнинг ставкани қайта кўриб чиқиш масаласига бағишланган навбатдаги йиғилиши 10 март куни бўлиб ўтиши режалаштирилганди.

Миллий тартибга солувчи орган Россия валютасини “қўйиб юбориш”ни тавсия қилганидан сўнг, 3 мартдан бошлаб Ўзбекистон банклари валюта айирбошлаш шохобчаларида рус рублини сотиб олиш ва сотишни бошлади

Бу рублнинг ўзгарувчанлиги туфайли мамлакатда пул ўтказмалари тизимларининг барқарор ишлаши учун қилинди. Чоршанба куни рубль қиймати 0,69 сўмга ошиб, 80,58 сўмни ташкил қилди. Ўзбекистон банкларида Россия валютасини сотиб олиш ва сотиш курси мос равишда 75 ва 95 сўмни ташкил қилади.

Ўзбекистонда Россиядан жўнатилган пуллар мигрантларнинг оилалари учун муҳим даромад манбаи бўлиб қолмоқда. Бироқ қўшни Тожикистондан фарқли ўлароқ, Россиядан рублда юборилган пул ўтказмалари Ўзбекистон банкларида ҳам миллий валютада, ҳам долларда амалга оширилиши мумкин.

2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, Россияда бир миллиондан сал кўпроқ ўзбекистонлик меҳнат қилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.