Ўзбекистон метрополитен учун 10 та поезд сотиб олади

Источник: tmholding.ru

Шу йилнинг 1 декабрига қадар «Ўзбекистон темир йўллари» компаниясига Тошкент метрополитени учун “Метровагонмаш” компаниясидан (Россия Федерацияси) тўрт вагонли поездларни олиб келиш топширилди.Лойиҳа бўйича келишув шу йилнинг 5-7 апрель кунлари Тошкентда бўлиб ўтган ИННОПРОМ халқаро саноат кўргазмасида имзоланган эди. Бу ҳақда “Норма” нашри Вазирлар Маҳкамасининг қарорига таянган ҳолда ёзади.

Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосига мувофиқ унинг умумий қиймати 63,7 млн еврони (эквивалентда) ташкил қилади, улардан:

  • 8,7 млн евро – давлат бюджети маблағлари;
  • 30,5 млн евро – Россиянинг «ВЭБ РФ» Ривожланиш давлат корпорациясининг кредити;
  • 24,5 млн евро – «Росэксимбанк» АЖ кредити.

«ВЭБ РФ» кредити 11 йил муддатга тақдим этилган, «Росэксимбанк» кредити эса – 12 йилга.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.