Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигини очиқ майдонларда нишонлашга рухсат берилди

Источник: uztag.info

Коронавирусга қарши курашиш бўйича республика махсус комиссияси Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган концертлар ва кўнгилочар дастурларни “сўнгги кунларда юртимизда коронавирус билан касалланиш кўрсаткичлари нисбатан барқарорлашаётганини инобатга олган ҳолда” очиқ майдонларда ўтказишга рухсат берди.

Бунда байрам тадбирларига ташриф буюрувчилар ниқоб тақишлари, ижтимоий масофани сақлашлари, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш устидан назоратни кучайтиришни таъминлаш шартлиги белгиланди.

“Соғлиқни сақлаш вазирлиги байрам тадбирлари ўтказиладиган майдонларда, шунингдек, ташкилот, корхона, муассасаларда, йирик савдо мажмуалари, супермаркетлар, кўнгилочар муассасаларда ниқобда бўлиш, ижтимоий масофани сақлаш, тана ҳароратини ўлчаш амалиётларига риоя этилишини сўрайди”, – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.