Ўзбекистон Қобул масжидларидан бирида кечки намоз пайтида содир этилган портлашни қоралади

Источник: Ariana News

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги жорий йил 17 август куни Қобул масжидларидан бирида кечки намоз пайтида содир этилган портлашни қоралайдиган баёнотни чоп этди.

“…натижасида кўплаб инсонларнинг ўлими ва жароҳатлангани тўғрисидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик. Мазкур террорчилик хуружини қатъий қоралаймиз ҳамда ушбу ваҳшиёна хатти-ҳаракатнинг ташкилотчилари ва ижрочиларини аниқлаш бўйича барча чоралар кўрилишига умид қиламиз. Ҳалок бўлганларининг оилалари ва яқинларига чин дилдан ҳамдардлик билдириб, жабрланганларнинг соғайиб кетишини тилаймиз”, – дейилади хабарда.

18 август куни Қобул полицияси шаҳардаги масжидда юз берган портлашда 21 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди, деб ёзади Афғонистоннинг Ariana News сайти. Полиция вакили Холид Задраннинг айтишича, портлаш оқибатида шаҳарнинг 33 нафар фуқароси жабрланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.