Ўзбекистон Олий судининг раиси лавозимидан озод этилди

Казимджан Камилов. Источник: sud.uz

Ўзбекистон Олий суди раиси Козимжон Комилов қайта сайланганидан сўнг икки ой ўтиб ўз лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда “Фергана” нашри ёзади.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, Комиловнинг номзоди Президент томонидан Конституциявий суднинг бўш турган судьяси лавозимига тавсия этилган.

Шу билан бирга, Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатига Конституциявий суднинг 24 августда ваколат муддати тугайдиган олти нафар судьяси лавозимларига номзодлар бўйича таклифларни ҳам киритди.

Мирзиёев Олий суд раиси лавозимига 2021 йил ноябридан буён Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган Бахтиёр Исломов номзодини таклиф қилди.

Қайд этиб ўтамиз, Козимжон Комилов 2017 йил май ойида Олий суд раиси лавозимини эгаллаган эди. Бундан олдин эса у Олий хўжалик судига раҳбарлик қилган. Шу йилнинг июнь ойида Комилов янги беш йиллик муддатга Олий суд раҳбари этиб қайта сайланган эди.

Ўзбекистон Олий суди фуқаролик, жиноий, иқтисодий ва маъмурий суд ишларини юритиш соҳасидаги олий суд ҳокимияти органи саналади. У томонидан қабул қилинган ҳужжатлар якуний ва бутун мамлакат бўйлаб мажбурий ҳисобланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.