Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон “Қамбарота ГЭС-1” бўйича “йўл харитасини” имзолади

Источник: Минэнерго Узбекистана

6 январь куни Бишкекда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон энергетика идораларининг раҳбарлари “Қамбарота ГЭС-1 қурилиши” лойиҳасини амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”ни имзоладилар. Бу ҳақда Қозоғистон энергетика вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.

Имзоланган “Йўл харитаси” доирасида томонлар лойиҳани амалга оширишнинг асосий шартларини келишиб олди ва электр станциясини ўз вақтида ишга тушириш бўйича кутилаётган чора-тадбирларни белгилаб олди.

“Қамбарота ГЭС-1” Қирғизистондаги энг йирик электр станциясига айланиши керак. У Марказий Осиё мамлакатларини электр энергияси билан таъминлайди ва минтақанинг сув таъминотини барқарорлаштиради”, — дейилади хабарда.

Учрашувда лойиҳани амалга ошириш адолатли ва барча иштирокчи давлатлар учун фойдали бўлиши кераклиги таъкидланди.

Бўлғуси ГЭСнинг қуввати 1860 МВтни ташкил қилади. ГЭС сув омборининг ҳажми 5,4 миллиард куб метрни ташкил қилади. Станция йилига ўртача 5,6 миллиард кВт/соат электр энергиясини ишлаб чиқаради.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.