Ўзбекистон президенти Қозоғистон халқи ва президентига ҳамдардлик билдирди

Источник: vlast.kz

Ўзбекистон Президенти Қозоғистон халқи ва Президентига таъзия йўллади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мактубида қардош Қозоғистон ҳудудидаги фожиали воқеалар ва уларнинг натижасида кўплаб ҳарбийлар ва аҳоли вакиллари нобуд бўлгани ҳамда оғир жароҳатлар олгани, кўрилган катта талофатлар муносабати билан Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга ва дўст Қозоғистон халқига чуқур таъзия изҳор этилган. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг матбуот котиби хабар беради.

«Давлатимиз раҳбари Ватан осойишталиги ва мамлакат халқининг ҳимояси йўлида қурбон бўлган фидойи фарзандларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг тез фурсатларда шифо топишларини тилаган», – дейилади хабарда.

Қайд этиб ўтамиз, 10 январь куни Қозоғистонда умуммиллий мотам куни деб эълон қилинди. Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, тартибсизликлар давомида мамлакатда 164 киши ҳалок бўлган. Қозоғистон ИИВ 10 январь ҳолатига кўра бутун мамлакат бўйлаб 7 939 киши ҳибсга олингани ҳақида хабар беради.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.