Ўзбекистон Президенти Россияга келди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иш ташрифи билан Москвага етиб келди, деб хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.
Пойтахтнинг “Внуково” аэропортида уни Россия Федерацияси Президентининг ёрдамчиси Максим Орешкин ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Эртага, 8 октябрь куни МДҲ саммитининг асосий тадбирлари ўтказилади. Кун тартибига Ҳамдўстлик доирасида кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари киритилган.
Улашиш:
Шарҳлар