Ўзбекистон президенти ваколатларининг муддатини 5 йилдан 7 йилгача узайтириш таклиф этилмоқда

Фото с сайта Kun.uz

Ўзбекистон президентининг ваколат муддати 5 йилдан 7 йилгача узайтирилиши режалаштирилмоқда. Бу 25 июнь куни жамоатчилик муҳокамасига қўйилган «Мамлакат Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасида кўзда тутилган. Бу ҳақда “Газета” нашри ёзади.

Ҳужжатда Конституциянинг 90-моддаси 2-қисмига ўзгартиришлар киритиш, яъни «беш» сўзини «етти» сўзи билан алмаштириш назарда тутилган. 2-қисм қуйидаги таҳрирда баён этилади:

Ўзбекистон Республикаси президенти Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан 7 йил муддатга сайланади. Президент сайловини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонуни билан белгиланади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.