Ўзбекистон Россияда ишлаш ҳуқуқини тақдим этувчи патентларни бера бошлайди

Фото с сайта yuz.uz

Ўзбекистонда Россияда ишлаш ҳуқуқини тақдим этувчи патентларни беришни бошлашмоқчи. Илк патент олувчилар 10 минг кишини ташкил қилади, улар Россиядаги қурилишларда ишлашга жўнаб кетади. Қурувчилар олиниши ҳақида 30 сентябрь куни Ўзбекистон ташқи меҳнат миграцияси агентлиги эълон қилганди, деб ёзади “Фергана” нашри.

Агентликнинг аниқлик киритишича, вакансиялар Россия ҳудудларидаги қатор эҳтимолий иш берувчилар томонидан тақдим этилган. Ўзбекистонликларни Москва, Санкт-Петербург, Амур, Новосибирск, Калуга, Тула, Мурманск, Калининград, Москва вилоятларида ва Краснодар ўлкасида кутишмоқда.

Талаб қилинаётган мутахассислар рўйхатида ўнлаб касблар бор: электр монтажчилар, бўёқчилар, сувоқчилар, ғишт терувчилар, ҳайдовчилар, омборчилар, ошпазлар ва бошқалар.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.