Ўзбекистон Шимолий Корея томонидан космик ракета ташувчисининг учирилиши борасида хавотир билдирди

Фото, распространённое Минобороны Южной Кореи.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 31 май куни Шимолий Корея томонидан Корея ярим оролидаги кескинликни янада кучайтириши мумкин бўлган космик ракета ташувчисининг учирилганидан хавотир билдирди.

Ташқи ишлар вазирлиги БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларидан келиб чиқадиган мажбуриятларга мувофиқ оммавий қирғин қуролларининг барча турларини синовдан ўтказишдан воз кечиш тарафдори.

Ўзбекистон томони умумий фаровонлик ва тараққиёт йўлида Корея ярим оролида хавфсизликни таъминлаш бўйича фаол қадамларни қатъий қўллаб-қувватлашда давом этади, дейилади ТИВ хабарида.

Шунингдек, БМТ ҳам Шимолий Кореянинг ҳаракатларини қоралаб, Корея ярим оролининг барқарор тинчлик ва тўлиқ ядросизланишига эришиш учун мулоқотни янгилашга чақирди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.