Ўзбекистон «Стокгольм +50» халқаро учрашуви доирасида экология ва иқлим масалалари бўйича илк миллий консультацияларни ўтказди

Источник: ПРООН

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни арафасида 2022 йил 2-3 июнm кунлари Стокгольмда “Стокгольм+50: умумий фаровонлик учун соғлом сайёра – бизнинг масъулиятимиз, бизнинг имкониятимиз” мавзусида халқаро йиғилишини чақирмоқда.

1972 йилги Стокгольм конференциясидан эллик йил ўтгач, Швеция ҳукумати Кения ҳукумати кўмагида 2022 йилда инсонни ўраб турган муҳит ва унинг якуний ҳужжатлари ҳамда барқарор ривожланишнинг экологик жиҳатига ҳисса сифатида барқарор ривожланиш бўйича ўн йиллик ҳаракатлар контекстидаги мажбуриятларни амалга оширишни жадаллаштириш, шу жумладан, коронавирус пандемиясидан барқарор тикланиш бўйича БМТ конференциясининг 50 йиллигига бағишланган “Стокгольм + 50” халқаро учрашувини ўтказмоқда.

“Стокгольм+50” халқаро учрашувига тайёргарлик кўриш доирасида БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан халқаро ва миллий ҳамкорлар билан ҳамкорликда бир қатор миллий консультациялар ўтказилмоқда.

Миллий консультацияларнинг мақсади – “Стокгольм+50” халқаро учрашувининг асосий мавзулари бўйича жамият ва ҳукумат ўртасидаги мулоқотни рағбатлантиришдан иборат. Мамлакатга ўз позициясини ифодалаш ва Ўзбекистоннинг экологик муаммоларини халқаро миқёсга олиб чиқиш, табиатни, унинг ресурсларини асраб-авайлашни таъминлаш бўйича эришилган ютуқлар ва давлат чора-тадбирлари йўналишларини, шунингдек, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатишга қўшаётган ҳиссасини тақдим этиш имконияти берилади. Миллий консультациялар натижасида халқаро йиғилишга таклиф сифатида мамлакатни ривожлантириш дастурлари истиқболлари шакллантирилади.

Ҳукумат ва ривожланиш бўйича Ўзбекистон бўйлаб ҳамкорлар билан биргаликда тўртта миллий консультация инклюзив ва масъулиятли жараён сифатида ўтказилади:

  • Ўзбекистонда “Green Hub” яшил ўтиш ва ишга тушириш стратегик рамкали дастурини муҳокама қилиш – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги – 2022 йил 29 апрель;
  • Оролбўйи минтақасининг барқарор ривожланишини мустаҳкамлаш (Оролбўйи бўйича комплекс йўл харитаси доирасида) – Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги – 2022 йил 6 майда Нукус шаҳрида бўлиб ўтади;
  • Миллий даражада белгиланадиган иқлим ўзгаришига қўшиладиган ҳисса ва мослашиш – Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази, 2022 йил 11 май;
  • Ўзбекистонда биохилма-хилликни сақлаш ва табиий ресурслардан фойдаланишда жамоатчилик иштироки билан боғлиқ экологик муаммоларни ҳал этиш – Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, 2022 йил 12 май.

2022 йил 29 апрелда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган биринчи консультация Яшил ривожланиш асосларига бағишланди. Давра суҳбатида турли миллий вазирлик ва идоралар, халқаро ташкилотлар вакиллари, шунингдек, фуқаролик жамияти, илмий доиралар ва жамоатчилик гуруҳларининг вакиллари иштирок этди.

“Стратегик доира” маълумотлари Ўзбекистонга халқаро тажриба ва таклифлар асосида иқтисодий ривожланишнинг барқарор йўлини яшил ўсишнинг олтита блоки ва аниқ соҳавий устуворликларга эга асосий ўзаро боғлиқ мавзулар бўйича белгилаш имконини беради. “Яшил иқтисодиётга ўтиш” стратегиясини амалда амалга оширишга қаратилган янги эътибор нуқтаи назаридан, БМТТД биргаликдаги консультациялар ва сўнгги янгиликларни алмашиш орқали “яшил ўсиш” стратегик асосини ишлаб чиқишда ҳукуматни қўллаб-қувватлашда фаол иштирок этишда давом этади.

БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска ўз нутқида шундай деди: “Бугун биз “яшил ўсиш” стратегик асосини ишлаб чиқишда иштирокимиз ва қўллаб-қувватлашимизни кенгайтириш ва давом эттиришга тайёр эканимизни билдирамиз. Консультациялар ғояларни ишлаб чиқиш, билимларни тўплаш ва уларни баҳам кўриш орқали яшил иқтисодиётга ўтишга ҳисса қўшиш учун мўлжалланган «Green Hub»нинг ишга туширилиши билан бир вақтга тўғри келиши рамзий маънога эга. Стокголм+50 халқаро учрашуви доирасидаги биринчи миллий консультацияга шундай асос солинганидан мамнунмиз”.

Ушбу консультация Иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтида «Green Hub» республика марказини ишга тушириши билан бир вақтга тўғри келмоқда. Унинг мақсади ғояларни генерациялаш, билимлар тўплаш ва улар билан ўзаро алмашиш ҳамда экспертлар, тадқиқотчилик ташкилотлари, халқаро молия институтларини жалб қилиш ва бирлаштириш, шунингдек биргаликда фаолиятни ташкиллаштириш орқали мамлакатда “яшил” иқтисодиётга ўтиш жараёнига ҳисса қўшишда давом этишдан иборат.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.