Ўзбекистон ташқи ишлар вазири хорижда даволанмоқда

Источник: Сенат Олий Мажлиса

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов сўнгги ўн кун давомида сурункали касаллиги туфайли Тиббиёт бош бошқармасининг 1-сонли Марказий клиник шифохонасида тиббий муолажа олган. Бу ҳақда вазирлик матбуот котиби хабар беради.

«Шифокорларнинг консилиум хулосасига кўра, А.Камиловнинг саломатлигини янада чуқурроқ текширувдан ўтказиш зарурати юзага келгани сабабли, айни кунларда вазир ихтисослашган тиббий кўрикдан ўтиш ва тегишли муолажаларни олиш мақсадида хорижда даволанишни давом эттирмоқда», – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.