Ўзбекистон терма жамоаси ФИФАнинг янгиланган рейтингида Марказий Осиёдаги етакчилигини сақлаб қолди
ФИФА футбол бўйича миллий терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унда Ўзбекистон Марказий Осиёнинг энг кучли жамоаси мақомини сақлаб, 58-ўринда қайд этилди.
Бошқа жамоаларнинг минтақадаги ўрни:
Тожикистон – 104,
Қирғизистон – 107,
Қозоғистон – 110-ўрин,
Туркманистон – 143-ўрин.
210 та жамоани ўз ичига олган рейтингда Аргентина етакчилик қилмоқда, Сан-Марино жамоаси эса охирги ўринда қолди.
Улашиш:
Шарҳлар