Ўзбекистон ТИВ Чимкентда Ўзбекистон фуқароси қўлга олингани ҳақидаги хабарни рад этди

Источник: UzDaily.uz

Аввалроқ Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси мамлакат чегарасини кесиб ўтмоқчи бўлган ўзбекистонликни телефонида топилган Чимкентдаги январь намойишларининг фотосуратлари ва видеоси сабабли ҳибсга олингани ҳақида хабар берганди. Ҳибсга олинган шахснинг ярадор экани ҳам уни намойишларда қатнашганликда гумон қилиш учун сабабчи бўлган.

«Ўзбекистон Республикасининг Олма-ота шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизматидан олинган маълумотга кўра, қўлга олинган шахс Ўзбекистон Республикаси фуқароси эмас», – дейилади Ўзбекистон ТИВ хабарида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.