Ўзбекистон ТИВ фуқаролардан Қозоғистонда жорий этилган фавқулодда ҳолат режимига амал қилишга чақирди

Протесты на площади "Астана" в Алматы 5 января. Источник: vlast.kz

Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги элчихонаси ва Бош консулхоналари ушбу мамлакат ҳудудидаги Ўзбекистон фуқаролари, шу жумладан талабалар билан доимий алоқада бўлиб турибди, дея хабар беради республика ТИВ.

«Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари одатдаги тартибда фаолият юритмоқда. Зарур ҳолатларда Ўзбекистон фуқароларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда. Шу билан бирга, Қозоғистоннинг айрим ҳудудларида фавқулодда ҳолат эълон қилиниши муносабати билан мазкур мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан жорий этилган вақтинчалик чекловларга риоя қилишларини сўраймиз».

Зарурат туғилганида, ҳамюртларимиз исталган вақтда Ўзбекистон Республикасининг Нур-Султан (телефон: +7 771 020 36 73), Олма-ота (телефон: +7 777 950 44 33) ва Актау  (телефон: +7 777 599 00 51) шаҳарларидаги дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкин.

Vlast.kz нашрининг қайд этишича, бир неча соат олдин Олма-отага Россия қўшинлари ортилган биринчи самолёт келиб қўнди. Ҳозир улар тайёргарлик кўрмоқда, бир неча соат ичида шаҳарда навбатчилик қилишни бошлайди. Олма-ота яқинидаги ҳарбий қисмлар жанговар тайёргарлик ҳолатига келтирилган, дея хабар берган Vlast нашрига армиядаги манба.

6 январь куни соат 13:00 да Олма-отада ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг 353 нафар ходими жабрланган, 13 нафари ҳалок бўлган. Иккитасининг боши олинган, дея маълум қилади шаҳар комендатураси.

“Хабар 24” нашри эса аэропортларнинг матбуот хизматларига таянган ҳолда Олма-ота, Актау ва Актобе аэропортлари ўз фаолиятини тўхтатганлиги ҳақида хабар беради. Пойтахт аэропорти одатий режимда ишламоқда, бироқ рейслар камида кечгача бекор қилинган, деб ёзади Sputnik нашри.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.