Ўзбекистон-Туркия бизнес форуми доирасида томонлар 679 млн долларлик ҳужжатларни имзолади

Источник: Министерство инвестиций и внешней торговли

Ўзбекистон-Туркия бизнес-форуми якунлари бўйича 679 млн долларлик 25 та ҳужжат имзоланди. Уларнинг орасида умумий қиймати 514,7 млн долларлик 10 та инвестицион лойиҳа ва 165,2 млн долларлик 15 та савдо шартномаси ҳам бор. Форум Туркия вице-президенти Фуат Ўқтой бошчилигидаги Туркия делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида бўлиб ўтди. Бу ҳақда UzNews нашри Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг матбуот хизматига таянган ҳолда хабар беради.

Тадбирда Ўзбекистон бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов, Туркия вице-президенти Фуат Ўқтой, Ўзбекистон томонидан профилли вазирликлар, идоралар ва тармоқ бирлашмаларининг раҳбарлари ҳамда икки мамлакат ишбилармон доираларининг 250 дан ортиқ вакили қатнашди.

Форум доирасида энергетика, туризм, енгил саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, фармацевтика, кимё саноати соҳаларида ва бошқа қатор йўналишларда истиқболли лойиҳалар тақдим этилган вазирликлар, илоралар ва тармоқ бирлашмалари раҳбарларининг тақдимотлари бўлиб ўтди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.