Ўзбекистон Туркманистондан нефть сотиб олишни бошлайди

Источник: Узбекнефтегаз

“Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти Ўзбекистон Республикасида ишчи ташриф билан бўлиб турган “Петронас Чаригали (Туркманистон) Сдн Бхд” компанияси делегацияси аъзолари билан учрашув ўтказди, дея хабар беради холдинг матбуот хизмати.

«Учрашувда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг “Петронас Чаригали (Туркманистон) Сдн Бхд” компаниясининг ишлаб чиқариш корхоналари билан ўзаро муносабатлари истиқболлари муҳокама қилинди. Заводга нефть хом-ашёси импорти борасида узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятига алоҳида эътибор қаратилди».

Музокаралар якунида томонлар 2023 йилда Туркманистондан Ўзбекистон Республикасига нефть етказиб бериш дастурини биргаликда тайёрлаш тўғрисида келишувга эришилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.