Ўзбекистон ҳудудида ер силкиниши кузатилди

Фото: smrm.uz

5 январь, пайшанба куни соат 19:25 да Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди, дея хабар беради Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази. Бу ҳақда «Газета.uz» нашри ёзади.

Зилзила координаталари: шимолий кенгликнинг 36,34 даража; Шарқий узунлик 70,7 даража.

Магнитудаси — 6. Ўчоқ 235 км чуқурликда содир бўлган. Зилзила ўчоғидан Тошкентгача бўлган масофа жануби-шарқий йўналишда 562 км.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

  • Сурхандарё вилоятида 4 балл, 321 км.
  • Фарғона вилоятида 4 балл, 459 км.
  • Жиззах вилоятида 4 балл, 490 км.
  • Сирдарё вилоятида 4 балл, 491 км.
  • Самарқанд вилоятида 4 балл, 493 км.
  • Андижон вилоятида 3−4 балл, 514 км.
  • Қашқадарё вилоятида 3−4 балл, 515 км.
  • Наманган вилоятида 3−4 балл, 525 км.
  • Тошкент вилоятида 3−4 балл, 536 км.
  • Тошкент шаҳрида 3−4 балл, 562 км.
  • Навоий вилоятида 3−4 балл, 626 км.
  • Бухоро вилоятида 3−4 балл, 668 км.
  • Хоразм вилоятида 3 балл, 1044 км.
  • Қорақалпоғистон Республикасида 3 балл, 1169 км.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.