Ўзбекистон ҳукумати ва ЮНИСЕФ болалар устидан васийлик тизимини ислоҳ қилишни муҳокама этишди

Источник: ЮНИСЕФ Узбекистан/Facebook

ЮНИСЕФ ва Ўзбекистон Сенати ота-онасининг қаровисиз қолган ва/ёки ота-она васийлигидан маҳрум бўлиш хавфи остида бўлган болаларнинг жорий ҳолатини ҳамда Ўзбекистонда болалар устидан васийлик тизимини ислоҳ қилиш бўйича кейинги қадамларни муҳокама қилиш учун давра суҳбати форматидаги учрашувни ташкил қилишди. Бу ҳақда Anhor.uz нашрига ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасида маълум қилишди.

Расмий ҳукумат маълумотлари 2018 йилда турли типлаги интернат муассасаларида 26532 нафар бола яшаганини кўрсатмоқда. Уларнинг кўпчилигини ногиронлиги бор болалар ташкил қилган. Интернат муассасаларида яшаётган болаларнинг улуши ҳар 100 000 болага 255 тани ташкил қилади. Бу кўрсаткич ўртача минтақавий кўрсаткичдан паст, аммо ўртача жаҳон кўрсаткичидан юқори. Жаҳон бўйича бу кўрсаткич 100 000 кишига 120 нафар болани ташкил қилади. Интернатлардаги болаларнинг кўпчилиги – ногиронлиги бор болалардир.

«Мен Ўзбекистонда болаларнинг де-институционализацияси ишига қатъий содиқлиги учун ҳукуматга ташаккур айтишни истардим. Давом этаётган ислоҳотлар жараёни самарали бўлиши учун болалар, шу жумладан ногиронлиги бор болалар жойлаштирилаётган йирик муассасаларнинг тизимли ва аста-секин ёпилиши жуда муҳим», – дейди ЮНИСЕФнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Афшан Хон. «Мен ижтимоий заиф болаларнинг турли-туман хизматлардан ва кўмакдан фойдаланиш имкониятини, шу жумладан ҳамжамиятлар даражасидаги ижтимоий фаолиятни таъминлашни муҳим деб ҳисоблайман», – таъкидлайди у.

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Миллий гвардиянинг мансабдор шахслари ва ноҳукумат ташкилотларнинг вакиллари де-институционализация бўйича кейинги қадамларни, шу жумладан координацияни яхшилаш, норматив-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, тегишли мутахассисларнинг салоҳиятини ошириш ва ҳамжамиятлар даражасида ижтимоий заиф болалар ва оилалар учун кўмак хизматини яратиш усулларини муҳокама қилишди.

«Ўзбекистонда мустаҳкам де-институционализация сиёсатини ишлаб чиқишда ривожланишга эришилди, биз тегишли ҳаракатлар режасини амалга ошириш учун жуда муҳим қадамларни ташлаяпмиз. Ҳеч кимни чеккада қолдирмаслик каби мақсадимизга эришиш учун болаларни ўз оилаларида ва ҳамжамиятларида қолдиришга йўналтирилган хизматларни кучайтириш жуда муҳим», дейди Сенатнинг ёшлар, маданият ва спорт ишлари бўйича қўмитаси раисининг ўринбосари Дилорам Тошмуҳамедова.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.