Ўзбекистон ва АҚШ икки томонлама солиққа тортишдан қочиш тўғрисидаги келишув бўйича музокараларни режалаштирмоқда

Источник: МИД Узбекистана

13 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси билан Америка Қўшма Штатлари ўртасида Стратегик шериклик мулоқотининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Томонлар делегацияларига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Доналд Лу раҳбарлик қилди, дея хабар беради Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклигини аниқ йўналишлар бўйича институционаллаштириш, шунингдек, Инвестицияларни ўзаро ҳимоя қилиш ҳамда Икки томонлама солиққа тортишдан қочиш тўғрисида Битимлар тузиш бўйича музокаралар жараёнини бошлаш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Томонлар «C5+1» механизми доирасидаги ўзаро ҳамкорликни жадаллаштириш ва ушбу форматни салмоқли натижаларга эришиш даражасига олиб чиқиш лозимлигини қайд этишди.

Шунингдек, делегациялар терроризм ва экстремизм таҳдидларига қарши курашиш, Афғонистонда тинчлик жараёнини илгари суриш, мамлакатни можародан кейинги тиклаш ва афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттиришга келишиб олишди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.