Ўзбекистон ва Афғонистон электр энергиясини етказиб беришга 100 млн долларлик шартнома имзолади
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» Афғонистоннинг Da Afghanistan Breshna Sherkat энергетика компанияси билан 2022 йилда электр энергиясини етказиб бериш тўғрисида келишув имзолади. Шартномага кўра, Ўзбекистон Афғонистонга йил давомида 2 млрд кВт/соат электр энергиясини етказиб беради. Битим қиймати 100 млн долларга баҳоланмоқда, деб ёзади UzNews.
Афғонистонга электр энергияси экспортини соддалаштириш учун компаниялар «Сурхон – Пули-Хумри» электр узатиш линияси қурилишини охиригача етказиш борасида музокаралар ўтказмоқда. Ушбу линия ёрдамида Қобул бутун Марказий Осиё энерготизимига уланиши мумкин.
Улашиш:
Шарҳлар