Ўзбекистон ва General Electric компанияси 60 млн долларлик келишувни имзолади
“Иссиқлик электр станциялари” давлат компанияси General Electric компанияси билан Ўзбекистонда электр ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш бўйича йирик шартнома тузилгани ҳақида маълум қилди.
Музокаралар президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи арафасида бўлиб ўтган бизнес-форум доирасида ўтказилди. Ҳамкорлик Ўзбекистон энергетика соҳасига илғор технологияларни жорий этиш имконини беради.
Электр станцияларига техник хизмат кўрсатиш, янги эҳтиёт қисмларини етказиб бериш ва эскирганларини тиклаш бўйича 60 миллион долларлик шартнома имзоланди. Шунингдек, томонлар «Ўзбекэнерготаъмир» ДАКда фаолият кўрсатувчи ёш ходимларнинг малакасини оширишни ташкил этишга келишиб олдилар.
Улашиш:
Шарҳлар