Ўзбекистон ва Германия президентлари Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишди

Источник: president.uz

17 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмаер билан телефон орқали мулоқот қилди.

Томонлар Афғонстонда ҳарбий-сиёсий кескинликнинг кучайиши минтақавий ва халқаро хавфсизлик ҳолатига жиддий салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидладилар.

“Афғонистон муаммосини тинч йўл билан ҳал қилишга кўмаклашиш ва минтақадаги вазият бўйича доимий сиёсий маслаҳатлашувларни олиб бориш бўйича биргаликдаги саъй -ҳаракатларни яқин мувофиқлаштириш тўғрисида келишувга эришилди. Шунингдек , Германия фуқароларини Афғонистондан эвакуация қилиш бўйича ҳамкорлик давом этади ”, – дейилади Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабарида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.