Ўзбекистон ва KfW Германия тараққиёт банки 45 млн евро миқдорида қарз келишувини имзолади
1 май куни Ўзбекистон президенти «Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда “Газета” нашри ёзади.
Унда қайд этилишича, Ўзбекистон ва «KfW» банки ўртасида «Рақамли соғлиқни сақлаш ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси учун 5 йиллик имтиёзли давр билан 12 йил муддатга 45 миллион евро миқдорида қарз битими ҳамда 5,5 миллион евро миқдорида грант битими имзоланган.
Маблағлар соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш борасидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, жумладан, “Электрон рецепт” тизимини жорий этиш, “Электрон санаторий” платформасини яратиш, “Cancer-регистр” ахборот тизимини жорий этиш, Ягона давлат хизматлари портали орқали вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва маълумотномаларини олиш имкониятини яратишга йўналтирилади.
Шарҳлар