Ўзбекистон ва Қозоғистон Афғонистон билан чегара яқинида ҳарбий машғулотлар ўтказди

Источник: Минобороны Узбекистана

Ўзбекистон ва Қозоғистон Афғонистон билан чегара яқинида ҳарбий машғулотлар ўтказди, деб ёзади Reuters Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги хабарига таянган ҳолда.

Вазирлик хабарига кўра, жорий ҳафтада Термиз яқинида ўтказилган машғулотларда 300 га яқин аскар ва 50 га яқин техника, шунингдек, артиллерия, қирувчи самолётлар, вертолётлар ва дронлар иштирок этишган.

Афғонистон билан чегарадош Марказий Осиё давлатлари Россия билан биргаликда Толибон Кобулни эгаллаб олганидан сўнг унинг чегаралари яқинида қатор ҳарбий машғулотлар ўтказишди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.