Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари янги лойиҳаларни бошлаб берди

Источник: пресс-служба главы государства

Музокаралар якунида Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари йирик қўшма инвестиция ва саноат лойиҳаларини бошлаш бўйича тантанали маросимда иштирок этдилар. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар беради.

Лойиҳалар орасида Навоий вилоятида комплекс ва фосфорли минерал ўғитларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш, Тошкент вилоятида логистика марказини барпо этиш, Тошкент шаҳрида уй-жой ва тижорат инфратузилмасини қуриш, Қозоғистоннинг Қўстаной шаҳрида автомобиллар ва Қарағанди вилоятида маиший техника ишлаб чиқаришни алоҳида қайд этиш мумкин.

“Президентлар лойиҳаларга старт бериб, улар нафақат ўзаро савдо ҳажмини оширишга хизмат қилиши, балки замонавий ишлаб чиқариш қувватларини, энг муҳими, минглаб янги иш ўринларини яратишига ишонч билдирдилар”, -дейилади хабарда.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.