Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари минтақавий хавфсизликни муҳокама қилди

Источник: president.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 январь куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Ўзбекистон раҳбари Қозоғистон Президенти томонидан мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш борасида кўрилаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлашини билдирди, дея қайд этади президент матбуот хизмати.

«Минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди».

Бўлажак олий даражадаги учрашувлар режаси кўриб чиқилди. Президентлар жорий йилда ўтказилиши режалаштирилган Марказий Осиё давлат раҳбарларининг маслаҳат учрашувига доир масалаларни муҳокама қилдилар.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.