Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Нур-Султанда нималар ҳақида келишиб олишди

Источник: akorda.kz

Ўзбекистон президентининг Қозоғистонга ташрифи доирасида фавқулодда вазиятлар ҳақида огоҳлантириш ва уни бартараф этиш, фазони тинч мақсадларда тадқиқ қилиш ва ундан фойдаланиш соҳаларида ва бошқа соҳаларда 22 та ҳужжат имзоланди. Хусусан, “Марказий Осиё” саноат кооперацияси халқаро марказини ташкилқилиш концепцияси, 2021-2025 йилларда Қизилўрда-Учқудуқ автомобиль ва темир йўл қурилиши лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳамкорликдаги ҳаракатлар режаси имзоланди.

2022-2023 йилларда Тошкент ва Туркистон вилоятлари, Тошкент ва Нур-Султан шаҳарлари, Навоий ва Қизилўрда вилоятлари ҳокимликлари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича “йўл хариталари” қабул қилинди.

Икки мамлакат етакчилари Олий давлатлараро кенгаши, Парламентлараро ҳамкорлик кенгаши ва икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари кенгашини таъсис этиш ниятини билдиришди.

Давлатлар раҳбарлари мунтазам асосда Қозоғистонда Ўзбекистон йилини ва Ўзбекистонда Қозоғистон йилини ўтказишга келишиб олишди. Келаси йили Ўзбекистонда биринчи Ёшлар конгресси ҳамда Ижодий ва илмий интеллигенция форуми ташкил этилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.