Ўзбекистон ва Россия миграция масалалари бўйича мунтазам учрашувлар ўтказишга келишиб олди

фото: msh.mosreg.ru

Ўзбекистон ва Россия миграция оқимларини тартибга солиш масалаларини муҳокама қилиш бўйича мунтазам учрашувлар формати бўйича келишиб олди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев ва Россия элчиси Олег Малгинов ташқи меҳнат миграциясини тартибга солиш чора-тадбирлари, шунингдек, Ўзбекистон фуқароларининг хориждаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларини муҳокама қилди.

Аввалроқ, 1-декабрдан бошлаб Москва авиация марказида ўтказиладиган эксперимент доирасида Россияга кирувчи ва Россиядан чиқиб кетаётган барча хорижий фуқаролар учун биометрик назорат жорий этилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.