Ўзбекистон ва Тожикистон қурилажак ГЭСда тенг улушга эга бўлади

Река Зерафшан Фото: ittiloot.com

Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари Тожикистон ҳудудида Зарафшон дарёси бассейнида иккита ГЭСни ҳамкорликда қуриш учун очиқ акциядорлик жамиятини ташкил қилмоқда. Ушбу Жамиятда Тожикистон томоннинг улушли иштироки 50% + 1 та акцияни, Ўзбекистон томонники эса – 50% – 1 та акцияни ташкил қилади, дейилади тегишли келишув лойиҳасида. Бу ҳақда “Азия-Плюс” нашритаҳририятда мавжуд бўлган кўрсатмага таянган ҳолда ёзади.

Келишув лойиҳаси томонлар тарафидан мувофиқлаштирилади ва яқин кунлар ичида имзоланади. Томонлар икки мамлакат номидан Жамият муассиси сифатида чиқадиган ташкилотни белгилайди.

Техник-иқтисодий асосни тайёрлаш ва ўтказиш ҳамда ижтимоий-экологик таъсирни бағолаш учун мустақил халқаро консалтинг компаниясини жалб қилиш режалаштирилмоқда. Шунингдек халқаро молиявий институтлар ёки ҳукумат ташкилотларининг маблағлари ҳам жалб қилиниши мумкин.

Қурилажак станциялар томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергияси Ўзбекистон томонидан харид қилиниши кутилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султонов ўзбек ОАВга берган интервьюсида ушбу иккита станциянинг қурилишини икки босқчида амал ошириш режалаштирилаётгани ҳақида маълум қилганди.

В первую очередь построят Яванскую ГЭС, которая будет вырабатывать 800 млн киловатт-часов электроэнергии в год. Предварительная стоимость этой станции, мощностью 140 МВт, оценивается в $282 млн.

Вазирнинг сўзларига кўра, иккинчи босқичда йилига ўртача 600 млн киловатт-соат электр энергиясини ишлаб чиқарадиган “Фондарё” ГЭСни қуриш имконияти ўрганилади. Қуввати 135 МВт бўлган ушбу станцияни барпо этишга $270 млн йўналтириш зарур бўлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.