Ўзбекистон вилоятларида медиасаводхонлик бўйича тренинглар ўтказилмоқда
2021 йил ноябрь ойида Фарғона, Наманган, Андижон вилоятларида медиа ва ахборот саводхонлиги мавзусида ёшлар учун тренинглар рукни ўтказилмоқда. Бу ЮНЕСКОнинг Тошкент Бюроси раҳбари бошчилигида БМТнинг тинчликни қуриш бўйича жамғармаси томонидан амалга оширилаётган “Фарғона водийси ёшларининг ижтимоий уйғунлиги” лойиҳасининг иккинчи фазаси ҳисобланади.
Тренинглардан мақсад – рақамли муҳитда хусусий ва оммавийлик чегараларини белгилаш учун ёшларда танқидий фикрлашни, интернет-таҳдидлардан ишончли ҳимояланиш усулларини, ҳаққоний ахборотни фейк янгиликлар ва сохта ахборотдан ажрата билиш қобилиятини ривожлантиришдан иборат.
ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси тренинг ташкилотчиси ҳисобланади. У “Фарғона водийси ёшларининг ижтимоий уйғунлиги” лойиҳаси доирасида ёшларнинг ноҳукумат ташкилотлари билан шерикликда Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларида 180 дан ортиқ йигит-қизни медисаводхонлик асосларига ўргатиш ниятида.
Ҳамкор ноҳукумат ташкилотларнинг мақсадли аудиториялари учун уч ҳафта давомида интерфаол маърузалар ва амалий машғулотлар ўтказилади. Тренингларни лойиҳанинг биринчи фазаси давомида ўқитилган Фарғона водийси ННТ ходимлари олиб бормоқда.
«Лойиҳанинг биринчи фазасида бизни тренерлик асосларига ва танқидий фикрлашни ривожлантириш учун зарур кўникмаларга ўргатишди. Бизнинг вазифамиз олган билимлар ва кўникмаларни мақсадли аудиторияга бериш. Менинг ҳолатимда бу ёш аёллар-уй бекалари. Улар ҳам медиамуҳитнинг бир қисми бўла туриб, танқидий фикрлашга эга эмас, бу эса улар учун турли таҳдидларни келтириб чиқариши мумкин», – дейди Фарғона шаҳридаги Аёллар ва ёшлар учун ахборот-ресурс марказининг ходимаси Фериде Исламгареева.
Лойиҳа доирасида Қўлланма тайёрланган бўлиб, ундан тренерлар дастур ишлаб чиқиш, ёшларнинг алоҳида мақсадли гуруҳлари – олий ўқув юртларининг талабалари, маҳалла қўмиталарининг вакиллари, волонтёрлар, мактаб ўқитувчилари учун медиасаводхонлик бўйича тренингларни ўтказиш ва баҳолашда фойдаланади.
«Ҳар бир ННТнинг ўз мақсадли аудиторияяси бор, биз улар билан ишлашга ўрганганмиз, уларнинг муаммоларини, эҳтиёжларини биламиз ва уларга ахборотни тушунарли қилиб етказа оламиз. Мен буни таълимнинг самарали воситаси деб ҳисоблайман», – дейди Бобур Каримов, Фарғона вилояти Ёшлар Иттифоқининг вакили. У лойиҳа доирасида Фарғона ва Қўқон талабалари орасида медиасаводхонлик бўйича учта тренинг ўтказишга муваффақ бўлди.
Лойиҳа ҳамкорлари Фарғона, Наманган, Андижон вилоятларининг ноҳукумат ташкилотлари: Фарғона, Наманган, Андижон вилоятларининг Ёшлар Иттифоқи бўлимлари, “Истиқболли авлод”, Аёллар ва ёшлар учун Ахборот-ресурс маркази, Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази ва бошқалар.
Шарҳлар