Ўзбекистонда афғонларни ўқитиш ва касбга тайёрлаш бўйича лойиҳанинг иккинчи босқичи ишга туширилди
Европа Иттифоқи ва БМТ Тараққиёт дастурининг Термиз шаҳрига расмий ташрифи Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилиб, БМТТД томонидан амалга оширилаётган “Сурхондарё вилоятида Афғонистон фуқароларини ўқитиш ва тайёргарликдан ўтказиш салоҳиятини ошириш” лойиҳасининг иккинчи босқичини ишга тушириш ва мазкур соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳолатини баҳолашдан иборат бўлди.
Мазкур лойиҳа 2022 йилда Сурхондарё вилоятида Афғонистон фуқаролари учун таълим олиш борасида янги имкониятларни яратиш ва мазкур соҳадаги салоҳиятни кенгайтириш мақсадида бошланган бўлиб, унинг доирасида ёшлар ва аёлларга алоҳида эътибор қаратилади. Лойиҳани амалга ошириш натижасида 330 дан зиёд Афғонистон фуқароси ўқитилди, шунингдек, лойиҳа кўмагида Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказининг (ECTAC) меҳнат салоҳияти мустаҳкамланди.
Лойиҳанинг иккинчи босқичи доирасида 400 нафар талабани маҳаллий ва жаҳон миқёсида, жумладан Афғонистонда ҳам талаб юқори бўлган турли касблар бўйича ўқитишга ёрдам берилади. Ўзининг интилувчанлиги ва фидойилигини намойиш этган энг яхши талабалар таълимни давом эттириб, бизнесни бошқариш кўникмаларини эгаллаш, пировардида, ўз ғояларини ўзлари ва тенгдошлари учун реал даромадга айлантириш учун кичик грантлар олиш имкониятига эга бўлади.
“Европа Иттифоқи Афғонистон халқини қўллаб-қувватлашга содиқ бўлиб, биз Ўзбекистон ҳукумати, Термиз шаҳридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази ва БМТТД билан Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятига кўчириб келинган Афғонистон фуқароларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳамкорликни давом эттиришдан мамнунмиз, — деди Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан жаноби олиялари. – Иккинчи босқич бўйича ташаббус Афғонистон фуқароларига нафақат қўшимча таълим олиш ва касбий тайёргарликдан ўтиш ва шу орқали даромад олиш имкониятларини кенгайтириш имкониятини тақдим этади, балки уларнинг Ўзбекистондага ҳаётини янада барқарор ва фаровон қилади”.
“Биз Афғонистон фуқароларини меҳнат бозорида муваффақиятга эришиш ва маҳаллий иқтисодиётни ривожлантиришга ҳисса қўшиш учун муҳим бўлган амалий кўникма ва билимлар билан таъминлаш мақсадида лойиҳамиз кўламини кенгайтирмоқдамиз, – деди БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили вазифасини вақтинчалик бажарувчи Анас Файяд Қарман. – Шунингдек, бу Афғонистон билан Ўзбекистон ўртасида кўприк ўрнатишга, минтақавий ҳамкорлик ва барқарорликни ривожлантиришга ёрдам беради. Биз мазкур муҳим лойиҳада Европа Иттифоқи томонидан кўрсатилаётган кўмак учун миннатдорлик билдирамиз ва, келиб чиқиши ва шароитидан қатъи назар, барча Афғонистон фуқаролари сифатли таълим олиш ҳуқуқига эга бўлишини таъминлаш учун биргаликда ишлашга тайёрмиз”.
Ташриф давомида Европа Иттифоқи ва БМТТД делегатсияси Марказ ходимлари ҳамда афғонистонлик талабалар билан учрашиб, лойиҳа ҳолатини муҳокама қилди ва келажакдаги ҳамкорлик ёʻналишларини белгилаб олди.
Ташриф доирасида миссия аъзолари Термиз шаҳридаги Давлат хизматлари марказлари (ДХМ) ҳамда Шўрчи туманидаги аҳоли сони энг кўп бўлган Гулистон маҳалласида (аҳолиси тахминан 4,5 минг киши) жойлашган Ўзбекистондаги биринчи ўзига-ўзи хизмат кўрсатиш бурчагини ҳам кўздан кечирди. У ерда миссия аъзолари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Европа Иттифоқи ва БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳаси доирасида яратилган ўзига-ўзи хизмат кўрсатиш бурчаги билан танишди. Бу ерда фуқаролар интерактив сенсорли пулт ёрдамида давлат хизматларидан мустақил равишда фойдаланиши мумкин.
Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги Давлат хизматлари маркази қўшма лойиҳа доирасида синов обекти сифатида танлаб олинган еттита марказдан биридир. ДХМ замонавий АТ ва коммуникатсия технологиялари (серверлар, шахсий компьютерлар, тармоқ ва телекоммуникация қурилмалари, видеокузатув мосламалари, фойдаланувчиларнинг фикр-мулоҳазаларини қабул қилувчи қурилмалар ва бошқалар), фуқаролар учун қулай кутиш зонаси ва замонавий кондитсионер тизими билан жиҳозланган.
2021 йилнинг октябр ойидан 2023 йилнинг июнига қадар Шўрчи туманидаги Аёллар маслаҳат гуруҳлари (АМГ) мутахассисларига 1781 нафар фуқаро мурожаат қилган бўлиб, шундан 639 нафари ёллар, 257 нафари эркаклар, 435 нафари ёшлар, 79 нафари кексалар, ҳамда 36 нафари ногиронлиги бўлган шахслардир. Уларнинг барчасига давлат хизматлари тўғрисида батафсил маълумот берилди, шунингдек, давлат хизматларидан онлайн тарзда фойдаланишда ёрдам кўрсатилди. 533 нафар фуқарога ҳуқуқий, психологик, тадбиркорлик ва ижтимоий масалалар юзасидан маслаҳатлар берилди.
Европа Иттифоқининг молиявий кўмаги билан БМТТД Адлия вазирлигини барча ташриф буюрувчилар учун инклюзив шарт-шароитларни яратишда техник ёрдам ва ўз тажрибасини тақдим этиш орқали қўллаб-қувватлаётган бўлиб, бу ДХМнинг барча учун қулай шароит яратишга қаратилган шаҳарсозликнинг замонавий стандартлари ва техник талабларга мувофиқлигини таъминлашга, бунда алоҳида эҳтиёжларга эга бўлган фуқароларга алоҳида эътибор қаратилади.
Минтақавий ҳамкорлик ва барқарорликни ривожлантириш мақсадида, БМТТД Сурхондарё вилоятини адолатли ва инклюзив тарзда ривожлантириш йўлидаги кенг кўламли саъй-ҳаракатларга ҳисса қўшишга тайёр.
Шарҳлар