“Ўзбекистонда аёлларга нисбатан жинсий зўравонлик тегишлича текширилмайди ва жиноий жавобгарликка тортилмайди” – Nemolchi.uz ва Equality Now маърузаси
Ўзбекистонда сўнгги пайтларда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва гендерли зўравонликка қарши курашиш учун асос яратиш чоралари кўрилди. Бироқ, ҳуқуқ тизими жиноятчиларга жиноий жавобгарлик ёки жазодан қутулиб қолишлари учун қонунчиликни шакллантириш нуқтаи назаридан ҳам, жинсий жиноятларни, шу жумладан ўсмир қизларга нисбатан жиноятларни тергов қилиш ва жиноий жавобгарликка тортиш усулларида ҳам бир қатор имкониятларни тақдим этишда давом этмоқда. Бу ҳақда Nemolchi.uz лойиҳаси ва “Equality Now” халқаро ташкилотининг Ўзбекистонда жинсий зўравонлик ҳолатларига бағишланган қўшма маърузасида сўз боради.
“Ўзбекистонда аёлларга нисбатан жинсий зўравонлик етарли даражада текширилмайди ва тегишли жиноий жавобгарликка тортилмайди. Масалан, бир қатор зўравонлик жиноятлари, жумладан, уйдаги ва жинсий зўравонлик (масалан, зўрлаш, зўрлашга уриниш ёки вояга етмаганларга зўравонлик қилиш), тажовуз ва безорилик ва бошқа бир қатор ҳолатлар учун ҳимоя ордерлари берилиши мумкин”.
2021 йилда жинсий зўравонлик қурбонлари учун 79 та ҳимоя ордери берилди.
“Назарий жиҳатдан, барча 79 ҳолатда, шахси ва ҳаракатлари полиция томонидан маълум бўлган ва тан олинган жиноятчилар жинсий зўравонлик билан расман айбланган бўлиши керак эди. Бироқ, 2021-йилнинг дастлабки саккиз ойида берилган 26105 та ҳимоя ордерининг ҳар қандай кўринишдаги зўравонлик жинояти бўйича фақат 59 таси жиноий жавобгарликка тортилган. Вазирлик (ички ишлар) , гарчи ҳимоя ордерларининг тахминан 85% уйдаги, гарчи у рўйхатга олинмаган .жинсий зўравонликни ўз ичига оладиган зўравонлик билан боғлиқлиги маълум бўлса ҳам, бу ҳолатларнинг маиший ёки жинсий зўравонлик, зўравонлик, безорилик ёки бошқа жиноят турлари билан боғлиқлиги ҳақида статистик маълумотларни тақдим этмайди”.
Маърузада таъкидланишича, «ҳатто жинсий зўравонликнинг барча 59 ҳолати алоҳида жиноят бўлса ёки статистик жиҳатдан жуда кам бўладиган уйдаги зўравонлик контекстида бўлса ҳам, жинсий зўравонлик ҳолатларининг 20 таси сақланиб қолади, яъни камида 25% жиноятлар шунчалик оғир эдики, улар ҳимоя ордерларини талаб қилишди – лекин бу ишлар ҳеч қачон судда кўриб чиқилилишгача бориб етмади”.
Қоидага кўра, агар а) аёл ёки қизнинг қаршилик кўрсатганлигини тасдиқловчи ашёвий далиллар ва б) спермаманинг биологик далиллари бўлмаса, зўрлаш қонун билан жазоланмайди.
“Бу шуни англатадики, шикоятни тақдим этишнинг кечикиши ёки терговнинг кечикиши зўрлаш бўйича жиноий иш қўзғатишни деярли имконсиз қилади. Зўравонлик таҳдидлари кўпинча эътиборга олинмайди ва жабрланувчининг ночор аҳволи камдан-кам ҳолларда ҳисобга олинади”.
Маърузада таъидланишича, агар жабрланувчи ўсмир қиз бўлса, унча оғир бўлмаган жиноятларда айблаш ва енгил жазо тайинлаш кенг тарқалган.
“Ҳуқуқ-тартибот идораларида қизлар айбланувчидан бирор нарса ундириш учун зўрлашда ёлғон айбловлар қўядилар, деган фикр кенг тарқалган. Дарҳақиқат, вояга етмаганлар жинсий зўравонлик нима эканлигини ва бу жиноий ҳуқуқбузарлик ёки ундй эмаслигини ҳар доим ҳам билишмайди. Бундан ташқари, вояга етмаганлар манипуляция, алдаш, босим ва мажбурлаш ҳолатларига нисбатан кўпроқ заиф бўлишадики, натижада ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан кўпинча, гўё жинсий алоқа вояга етмаганнинг «хоҳиши» билан содир бўлган деб, нотўғри талқин қилинади”.
Маърузада таъкидланишича, одил судлов тизимида шаффофлик ва давлат маълумотларининг ҳар томонлама тўпланмагани ҳар қандай алоҳида ҳолатни тўлиқ таҳлил қилиш имконини бермаяпти.
«Зўрлаш шу қадар тақиқланган мавзуки, ишлар ташқаридан бўладиган текшириш учун ёпиқ ҳисобланади, шунинг учун ҳатто журналистлар ҳам улар ҳақида ёзишга қийналади».
NeMolchi.uz Equality Now Ўзбекистон ҳукуматига қуйидагиларни тавсия қилади:
– жинсий зўравонликнинг олдини олишга қаратилган оммавий ахборот кампанияларини ўтказишни таъминлаш. Улар жабрланувчини айблаш, шармандалик тамғаси ва жавобгарликни жиноятчига юклаш, шунингдек, тенглик, ҳурмат ва камситилмасликка урғу берган ҳолда, жинсий ва муносабатларга оид таълим ва тарбияни таъминлайдиган ёшга мос мактаб ўқув дастурларига эътибор қаратишлари керак;
– зўрлашни таърифлашда куч ишлатилганлиги тўғрисидаги талабни олиб ташлаш ва уни жинсий алоқага сўзсиз ва ихтиёрий розилик бор-йўқлигига, айбланувчи томонидан ушбу фактни аниқлаш учун қандай чоралар кўрилганига қаратилганлиги. розиликни инкор этувчи ҳолатларнинг кенг доираси баён қилинган таъриф билан алмаштириш. Таъриф CEDAW конвенциясини бажариш бўйича назорат қўмитаси амалиётига тўлиқ мос келиши керак;
– қонуний никоҳда ҳам, норасмий турмушда ҳам уй шароитидаги зўрлашни тўғридан-тўғри ва аниқ жиноий жавобгарликка тортиш;
– жинсий зўравонлик билан боғлиқ барча ҳолатлар жиноят қурбони иш қўзғатиш учун ариза беришига қараб ўтирмасдан, давлат томонидан тегишли ва автоматик тарзда текширилишини таъминлаш;
– жинсий зўравонлик жиноятларини тергов қилиш, судга тортиш ва суд ҳукмини чиқаришда жабрланувчига йўналтирилган ёндашувни тарғиб қилиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини тегишли воситалар билан қўллаб-қувватлаш, бу тизимдаги нотўғри стереотипларни ҳам бартараф этади;
– жинсий зўравонлик содир этган шахс жабрланувчи билан келишувга эришса ёки ярашса, жиноий жавобгарликдан қутулиб қолишига имкон берувчи ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш;
– жабрланувчиларнинг жиноий судлов тизимида ишни давом эттириш истакларидан қатъи назар, уларни ҳар томонлама психологик-ижтимоий қўллаб-қувватлашни молиялаштиришни таъминлаш;
– ҳуқуқ-тартибот идораларининг ўсмир қизларга нисбатан муносабатини таҳлил қилиш, қонун ҳужжатларига тўлиқ риоя қилган ҳолда тегишли тергов ва жиноий жавобгарликка тортишни таъминлаш. Бу, агар зўрлаш далиллари мавжуд бўлса, «ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқада бўлиш» каби айблови эмас, балки айнан зўрлаш айблови бўлишини таъминлашни ўз ичига олиши керак.
Шарҳлар