Ўзбекистонда ETF-фондлар пайдо бўлади

Ўзбекистонда биржа инвестицион фондлари (ETF), шу жумладан олтинга, ипотека облигацияларига, суқуққа (облигацияларнинг ислом эквиваленти) ETF пайдо бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон молия вазирининг ўринбосари Одилбек Исоқов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, яқин уч йил ичида 15 IPO, шу жумладан бешта давлат банкининг, учта суғурта компаниясининг, металлургия ва бошқа компанияларнинг IPO лари кутилмоқда.

Бундан ташқари, инфляцияга боғланган облигациялар ҳам чиқарилади, шунингдек брокерлик ҳисобларини онлайн очиш имконияти пайдо бўлади.

Tinkoff Инвестиции” маълумотларига кўра, ETF таркибига муайян мулк киради, масалан, нефть, олтин ва ҳатто қаҳва ҳам. Бироқ бундай фондлар кўп ҳолларда турли компанияларнинг акциялари ва облигациялари тўпламидан иборат бўлади. Бу алоҳида олинган бир мамлакат йирик компанияларининг ёки бирданига бир нечта мамлакат гуруҳидаги муайян иқтисодиёт секторида фаолият кўрсатувчи компанияларнинг ёки бутун бир минтақалар, масалан, Жануби-Шарқий Осиёнинг ривожланаётган иқтисодиётларини тақдим этувчи компанияларнинг акциялари бўлиши мумкин.

Бундай фонднинг акцияларини харид қилар экансиз, унга кирувчи барча қимматли қоғозларнинг ҳамсоҳибига айланасиз. Фонд мулкини бошқариш учун комиссия ҳақини тўлаш ETF га инвестиция қилишнинг муҳим ўзига хос хусусияти ҳисобланади. У фондга қараб ўртача 0,1% дан 2% гача бўлган миқдорни ташкил қилиши мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.