Ўзбекистонда Халқ таълими вазири жамғармаси ташкил қилинади

Источник: Kuanish Reymbaev/unsplash.com

28 январь куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълимини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда Халқ таълими вазирининг жамғармаси ташкил этилиши ва унга дастлаб бюджетдан 300 миллиард сўм ажратилиши қайд этилди. Жамғарма маблағлари илғор педагогик технологияларни жорий этаётган, ўқувчилари юқори натижаларга эришган муаллимларга ҳам берилади.

Ҳар бир вилоятда педагогика институтлари, университетлар, академик лицей ва ихтисослашган мактаблар ўқитувчиларидан иборат “мобил методик гуруҳлар” ташкил қиланади. Улар таълим сифати паст бўлган мактабларга бориб, педагогларга янгича ўқитиш услубларини тушунтиради ва кўмаклашади. Бунинг учун уларга алоҳида ойлик устамалари берилади.

Педагог кадрларни тайёрлаш тизими ҳам тубдан такомиллаштирилади. Бунинг учун Тошкент шаҳридаги 5 та ҳамда ҳудудлардаги 17 та олий таълим муассасалари доимий тарзда мактабларга бириктирилади. Талабалар 1-курсданоқ мактаблар билан боғлиқ тарзда ўқийди. Бу орқали ҳам талабанинг, ҳам мактаб ўқитувчисининг, ҳам олийгоҳ муаллимининг касбий маҳорати ошади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.