Ўзбекистонда илк бор БМТнинг Бутунжаҳон туристик ташкилоти Бош ассамблеяси ўтказилади

Источник: Минтуризма и спорта

Бирлашган миллатлар ташкилотининг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеяси 2023 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган бўлди. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов айни дамда Испаниянинг Мадрид шаҳрида бўлиб ўтаётган UNWTO нинг 24 сессияси доирасидаги овоз бериш жараёни натижаларига кўра маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бу минглаб хорижий меҳмонларни жалб қилади ва маҳаллий аҳоли ва ҳунармандларга даромад келтиради.

«Бундан ташқари, юқори даражадаги тадбирнинг Ўзбекистонда ўтказилиши жаҳон оммавий ахборот воситаларининг ҳам эътиборини тортиши шубҳасиз, бу эса охир-оқибат мамлакатимизнинг туристик салоҳиятини кенг тарғиб этиш ҳамда юртимизга янада кўпроқ сайёҳларни жалб этиш йўлида хизмат қилади», – дея қайд этади Азиз Абдуҳакимов.

Айтиш жоизки, Мадрид шаҳрида ўтган тадбир доирасида 2023 йилда UNWTO Бош ассамблеясини ўтказиш учун Ўзбекистон ва Португалия даъвогарлик қилди. Тадбир якунига кўра, Ўзбекистон яққол устунлик билан аксарият овоз тўплаб, 2023 йилги Бош ассамблеяни қадимий Самарқанд шаҳрида ўтказишга келишилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.