Ўзбекистонда ЙҲҚ бузилишини аниқлаш учун дронлардан фойдаланиш режалаштирилмоқда

Источник: rawpixel.com

Ўзбекистонда аҳоли пунктларидан ташқарида йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишини дронлар ёрдамида аниқлашмоқчи. Бу қонун лойиҳасида кўзда тутилган, деб ёзади  «Дарё» нашри.

2023 йил 1 октябрдан бошлаб аҳоли пунктларидан ташқари йўлларда қоидабузарлик ёки аварияларни аниқлаш, шунингдек, транспорт воситаларини қидириш, жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ва бошқа ҳолларда дронлардан фойдаланиш режалаштирилган.

Ушбу янгилик дронлардан фойдаланиш бўйича хорижий тажрибага асосланган. Тегишли вазирлик ва идораларга Йўл ҳаракати хавфсизлиги ягона ахборот тизимининг лойиҳавий-техник ҳужжатларини якунлашни таъминлаш, шунингдек, дронларга техник хизмат кўрсатиш бўйича таклифлар киритиш топширилади.

Қонун лойиҳасининг муҳокамаси 8 апрелга қадар давом этади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.