Ўзбекистонда эндокрин касалликларига эга фуқароларнинг ягона электрон реестри ишга тушади

10 декабрь куни президент раислигида эндокрин касалликларнинг олдини олиш, уларни эрта аниқлаш ва даволаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилиш давомида Шавкат Мирзиёев мамлакатда эндокринологияни такомиллаштиришга йўналтирилган қатор чораларни белгилаб берди. Хусусан:

— болалар ва катталарни одам инсулини билан бепул таъминлаш дастури давом эттирилади. Бунда илк бор 25 ёшгача бўлган ёшларга аналогли инсулин берилади;

— келгуси йилдан 40 ёшдан ошган барча аҳоли (10 миллион нафар) йилига камида бир марта манзилли эндокрин скринингдан ўтказилади;

— тиббиёт бригадалари ва поликлиникаларнинг 14 мингдан зиёд оилавий ва таълим муассасалари шифокорлари эндокрин касалликларни аниқлаш ва бирламчи ёрдам кўрсатишга ўқитилади;

— ҳар бир тиббиёт бригадаси экспресс-тестлар ўтказиш учун глюкометр билан таъминланади;

— Эндокрин касалликлар аниқланган аҳолининг ягона электрон реестри ишга туширилади;

— келгуси йил 1 июлдан 2 миллион нафар аёллар, 3-15 ёшдаги болалар йод препарати билан бепул таъминланади;

— қандли диабет учун метформин препарати 200 мингдан зиёд эҳтиёжманд аҳолига бепул тарқатилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.