Ўзбекистонда энергетик ичимликларга акциз солиғини жорий этиш таклиф этилмоқда

Энергетические напитки
Фото: freepik.com

Ўзбекистонда энергетик ичимликларга акциз солиғи жорий этилиши мумкин. 8 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида «Адолат» партиясидан сайланган депутат Олтиной Мамирова шундай таклиф билан чиқди, деб ёзади «Газета.уз» нашри.

Бу ҳақда у, 2024 йилги Давлат бюджети лойиҳасига изоҳ берар экан, унга кўра, 1 апрелдан бошлаб касалликлар, жумладан, қандли диабет касаллигининг кўпайишини ҳисобга олган ҳолда, таркибида шакар бўлган газланган ичимликларнинг 1 литри учун 500 сўм миқдорида акциз солиғи жорий этилиши режалаштирилганини билдирди.

Парламент аъзосининг таъкидлашича, газланган ичимликнинг (унинг номи тилга олинмаган) 330 мл га 19 ош қошиқ шакар бор, ваҳоланки, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра, кунлик шакар миқдори 12 ош қошиқдан ошмаслиги керак.

Олтиной Мамирова, айниқса, ёшлар орасида оммалашиб кетган энергетик ичимликларга тўхталди. Унинг сўзларига кўра, энергетик ичимликнинг ўртача нархи 15 минг сўм бўлиб, таклиф этилаётган акциз солиғи даражаси (0,2 литр учун 100 сўм) бу ичимликларни ичишдан воз кечишга сабаб бўлмаслиги мумкин. “Шунинг учун «Адолат» партияси фракцияси энергетик учун алоҳида акциз солиғини жорий этиш ва ставкани бир литр учун 5 минг сўм қилиб белгилашни таклиф қилмоқда”, — деди депутат.

Бош вазир ўринбосари, Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров чекка қишлоқлардан бирига ташрифи чоғида мактаб рўпарасидаги дўконда энергетик ичимликлар сотилаётганига эътибор берганини айтди. Сотувчи аёл кунига тахминан 5-6 банка шундай ичимликни сотишини айтган.

У таклифни қўллаб-қувватлади ва ушбу бандни 2024 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини кейинги ўқишларда кўриб чиқиш чоғида киритишни сўради.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.