Ўзбекистонда Конституцияни тарғиб қилишга болалар боғчаларининг тарбияланувчилари жалб қилинди
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлиги ижтимоий тармоқларда боғча тарбияланувчилари “Конституция меники, сизники, бизники!” деб ҳайқирган видеога муносабат билдирди. Видеода тасвирланган вазият қаерда содир бўлаётганига аниқлик киритилмаган.
Ушбу ҳолат юзасидан республикадаги барча мактабгача таълим соҳасидаги ҳудуд вакилларига огоҳлантиришлар берилиб, бу каби ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тавсиялар берилган.
Аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов Ўзбекистон Конституцияси лойиҳасини тарғиб қилиш бўйича ташқивот гуруҳларини тузиш тўғрисида тўрт кун аввал имзолаган қарорини бекор қилган эди.
Улашиш:
Шарҳлар