Ўзбекистонда кучли ёмғирлар бўлиши кутилмоқда, сел ва сув тошқинлари эҳтимоли бор

Фото: Хабар.уз

Ўзбекистонда 3 майдан 6 майгача вақти-вақти билан ёмғир ёғади, жойларда кучли ёғингарчилик, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шунингдек, баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзон кўтарилиши кутилмоқда.

3-6 май кунлари кутилаётган кучли ёғингарчилик муносабати билан республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида:

  • Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
  • Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманларида;
  • Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшробод, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
  • Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
  • Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
  • Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пскент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманлари ҳамда Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
  • Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
  • Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
  • Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонобод шаҳрида сел ва сув тошқини ҳодисалари кузатилиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ва тоғли ҳудудларга кетаётган ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралади. Республика ҳудуди бўйлаб ёмғир сувлари тўпланиб, ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.