Ўзбекистонда масофавий электрон тўловлар учун кешбэк тўланади

Источник: unsplash.com

Электрон тижорат платформалари – “marketpleys” ларнинг ахборот тизимлари ёрдамида масофадан туриб амалга оширилган харидлар учун ҳам кешбэк тўланади. Тўлов хизматлари электрон тижорат платформалари орқали амалга оширилганда QR-кодли чек ҳосил бўлади, деб ёзади “Спутник” нашри.

Агар истеъмолчи кешбэк тизимида рўйхатдан ўтган бўлса, харид суммасининг 1 фоизи “Soliq” мобил иловасининг шахсий кабинетида автоматик тарзда акс эттирилади. Шунингдек, кешбек олиш учун электрон чекдаги QR-кодни сканерлаш имкони ҳам мавжуд.

ДСҚ автомобиллар, ҳаво ва темир йўл чипталарини харид қилиш, коммунал ва алоқа хизматлари учун кешбэк тўланмаслигини эслатган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.