Ўзбекистонда Миллий сериалларни ишлаб чиқариш концепцияси яратилади

Оператор
Фото: freepik.com

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Миллий сериаллар ишлаб чиқариш концепцияси ишлаб чиқилиши ҳақида билдирди.

Давлат раҳбари “миллий сериаллар ишлаб чиқаришнинг мавжуд тизимини тубдан ислоҳ қилиш ва бу борада ижодкорларни қўллаб-қувватлаш зарурлигини” таъкидлади.

Бунинг учун Вазирлар Маҳкамасига “Cinema Park” учун давлат-хусусий шериклик асосида Тошкент вилояти ҳудудидан 50 гектар ер майдони ажратиш бўйича таклиф киритиш, Бухоро, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ҳокимларига эса ўз вилоятларида “эркин иқтисодий киноҳудудлар” барпо этиш бўйича лойиҳаларни бошлаш топширилди.

Шунингдек буюк аждодларимизнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида кўп қисмли анимацион фильмлар яратишни ҳам назарда тутиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди, дейилади хабарда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.