Ўзбекистонда сунъий интеллект асосида пресс-релизларни генерациялайдиган сервис ишга тушди

Фото: unsplash.com

Сунъий интеллект бутун дунёда фаол қўлланилишда давом этмоқда. 2023 йил январь ойида ChatGPT сунъий интеллектга эга чат-ботидан фойдаланувчилар сони  100 миллионга етди (Reuters маълумотларига кўра). Январь ойида хизматга ўртача ҳисобда кунига 13 миллион ноёб фойдаланувчи ташриф буюрган.

Ўзбекистонда сунъий интеллектга асосланган хизматлар ҳам оммалашмоқда. 2022 йилда Ўзбекистон Жаҳон банкининг Давлатларнинг технологияга тайёрлик индексида 43-ўринни эгаллагани ҳам ижобий тенденциядан далолат беради. Давлат хизматларида рақамли кўникмалар ва инновациялар суб-индекси бўйича мамлакат дунёда 4-ўринни эгаллади.

Тошкентдаги ITCOMMS халқаро PR-агентлиги мамлакатни рақамлаштиришга ўз ҳиссасини қўшмоқда. Компания сунъий интеллект асосида пресс-релизлар яратиш хизматини ишга туширди. Ижодкорлар алоқа мутахассисларининг пресс-релиз устида ишлаш жараёнини тезлаштиришга ва компанияларнинг ресурсларини тежашга ваъда беришмоқда.

Хизмат қуйидаги принцип бўйича ишлайди: фойдаланувчилар сайтда анкетани тўлдиради, шундан сўнг бир неча дақиқа ичида улар ўзларининг электрон почталарига пресс-релизнинг учта версиясини олади. Бу материал ёзиш учун сарфланган вақтни 1-2 кундан бир неча дақиқагача қисқартиради, шунингдек, копирайтер ва муҳаррирни жалб қилиш заруратидан халос бўлади.

Хизмат хусусиятлари:

  • материалнинг мақсадли аудиторияси ва жойлаштириладиган оммавий ахборот воситаларининг турини ҳисобга олади;
  • Яратилиши мумкин бўлган пресс-релизлар сони чекланмаган;
  • Махфийликни таъминлайди. Генераторга узатилган маълумотлар сақланмайди;
  • Фойдаланиш мутлақо бепул.

Хизмат ChatGPT базасида ишлайди. Айни пайтда пресс-релизлар рус ва инглиз тилларида мавжуд, келажакда улар ўзбек тилини ҳам қўшишни режалаштирмоқда.

“Бизнинг хизматимиз коммуникациялар бўйича мутахассисларига вақт ва пулни тежашга ёрдам беради. Менежер қайси компанияда ва қайси соҳада ишлаши муҳим эмас, хизмат мослашади ва тезда керакли натижани беради. Ишончим комилки, журналистлар ҳам буни қадрлашади, чунки улар компаниядан иложи борича кўпроқ маълумотни ўз ичига олган юқори сифатли пресс-релизни ортиқча “олди-қочдисиз” олишади, – дейди ITCOMMS  IT-компаниялар учун PR-агентлигининг асосчиси Александр Лихтман.

Хизматга ҳавола – https://ai.itcomms.io/

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.