Ўзбекистонда “Ташаббусли бюджет”нинг ғолиб лойиҳалари эълон қилинди

Инициатива по асфальтированию дорог в махалле «Катта янги» Фуркатском районе Ферганской области (2022 год). Фото: Open Budget

Open Budget  порталида “Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йилги биринчи мавсумида ғолиб бўлган лойиҳалар эълон қилинди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.

Республика бўйича 2254 та маҳаллада 2770 та лойиҳа ғолиб деб топилди. Ушбу лойиҳаларни молиялаштириш учун маҳаллий бюджетдан 3,3 триллион сўм йўналтирилади.

Овоз беришда мамлакат бўйлаб 11,7 миллион фуқаро иштирок этган.

Аввалроқ Open Budget  орқали овозларни йиғишга мажбурлаган ҳоким ўринбосари жарима тўлаши маълум бўлган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.