Ўзбекистонда жарималарни тез тўлаганлик учун чегирма 50% гача оширилди
Президент имзолаган қарорга кўра, 2023 йил 1 майдан бошлаб маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича қўлланилган жаримани ихтиёрий тўлаш тизими янада соддалаштирилади.
Ўзгаришларга мувофиқ, ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини, 30 кун ичида 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг мазкур таҳририда жарима миқдорининг 30 фоизини тўлашдан озод қилиш 15 кун давомида амал қилади.
Ушбу тартиб суд қарорлари билан белгиланган жарималарга ҳам тегишли.
Улашиш:
Шарҳлар