Ўзбекистонга 2,5 миллион дозага яқин ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси келтирилди
Хитой Ўзбекистонга яна 2,499,668 дозадаги коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини етказиб берди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб, Sputnik нашри ёзади.
Вазирлик маълумотларига кўра, ҳозирда мамлакатда 26 754 208 доза вакцина мавжуд. Улардан:
1 594 480 дозаси AstraZeneca,
20 499 668 дозаси ZF-UZ-VAC2001,
460 000 дозаси “Sputnik V”,
3 000 060 дозаси Moderna,
1 200 000 дозаси Pfizer/BioNTech.
Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш 1 апрелдан бошланган. Бугунги кунга қадар 4 миллиондан ортиқ одам тўлиқ эмланди.
Улашиш:
Шарҳлар