Ўзбекистонга Германиядан 356 минг доза коронавирусга қарши вакцина олиб келинди

Бугун Ўзбекистонга Германиядан 356 000 доза вакцина етиб келди. Улар Германия элчиси доктор Тило Клиннер томонидан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилди.

Элчи Д-р Тило Клиннерўз нутқида қуйидагиларни қайд этди: «Пандемия бошланганидан буён Германия Ўзбекистонни коронавирусга қарши курашишда мунтазам қўллаб-қувватлаб келмоқда. Роберт Кох номидаги институт (RKI) билан ҳамкорлик ҳамда жадал терапия телетиббиёт бўлимининг очилиши пандемия давридаги муваффақиятли ҳамкорликка яхши мисол бўла олади. 2020 йилда Роберт Кох номидаги институт шифокорлари пандемияга қарши курашишда ва COVID-19 га чалинган беморларни даволашда ўзбекистонлик ҳамкасбларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистонга икки марта ташриф буюришди. Бундан ташқари, экспертлар жамоаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг бўлинмалари билан RKI  ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида жамоатчилик саломатлиги соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида яқин ҳамкорликни давом эттиришди… Германия COVAX орқали дунёнинг 138 та мамлакатига, шу жумладан 92 та ривожланаётган мамлакатга 230 миллион дозадан ортиқ вакцина етказиб берди. Ҳар бешинчи евро Германиядан тушмоқда. Ушбу мамлакатлар учун вакцина бепул. Мақсадимиз – дунёдаги ҳар бир одам зарур вакцинани олишидан иборат. COVAX – бу пандемияга қарши кўп томонлама ва қамраб олувчи жавоб. Вакциналар сиёсий сабабларга кўра эмас, балки фақат зарурат бўлгани учун тарқатилади».

Йил охирига келиб Германия бозори шаклланаётган ва ривожланаётган мамлакатларга камида 100 млн доза вакцина етказиб беради. Уларнинг 90% COVAX платформаси орқали тарқатилмоқда.

2020 йил июль ойида Германия пандемияга қарши курашиш учун Ўзбекистонни 2 млн евро миқдоридаги маблағлар билан молиялаштирди. Бу маблағларга Ўзбекистон касалхоналари учун қисман ўпкани сунъий вентиляциялаш аппаратлари харид қилинди. Умуман олганда, Германия пандемияга қарши курашишда 100 та мамлакатга ёрдам кўрсатди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.