Ўзбекистонлик ҳайдовчилар Покистондан юкларни Афғонистон орқали ташишни бошлади

Источник: Минтранспорта

Ўзбекистонлик юк ташувчилар Афғонистон орқали Покистондан биринчи юкни транзит йўли билан олиб ўтди. Ҳайдовчилар Карачи портидан Тошкентга музлатилган гўшт партиясини етказиб беришди. 2760 км узунликдаги йўл Пешовар, Кобул, Мозори Шариф ва Термиз шаҳарларидан ўтган. Маълум қилинишича, товарларни етказиб бериш бир ҳафта давом этган, деб ёзади “Фергана” нашри Республика Транспорт вазирлиги матбуот хизматига таянган ҳолда.

Ўзбекистон, Покистон ва Афғонистон ҳукуматлари ўртасидаги музокаралар натижасида автомобиль йўналиши бў2ича ишлар йўлга қўйилди. Охирги ойларда транзит юкларни қисқа муддатда ва минимал риск билан манзилга етказиш бўйича ишлар амалга оширилди.

2021 йил ноябрь ойида Ўзбекистондан Афғонистон орқали Покистонга биринчи транзит юк етиб келди. Кейинроқ Покистон томони Гвадар, Карачи ва Қосим портлари орқали транзитни кенгайтириш мақсадида ўзбекистонлик юк ташувчиларнинг киришини соддалаштирди.

Март ойидан бошлаб Покистон ўзбекистонлик истеъмолчиларга гўшт етказиб беришни йўлга қўйди. Кейинроқ Ҳиндистон биринчи марта Покистон ва Афғонистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга шакар ва бошқа товарлар транзит юкини жўнатди.

Бундан ташқари, Покистон ва Ўзбекистон бир неча йилдан буён Транс-Афғон темир йўли лойиҳаси бўйича ҳамкорлик қилиб келмоқда. Афғонистонда ҳокимият алмашиши билан тўхтатилган лойиҳа 2022 йил бошида яна кун тартибига қайтди. Март ойида уч томонлама ишчи гуруҳ йиғилишида лойиҳани амалга оширишга тайёргарлик бошлангани маълум қилинган эди. Мозори Шариф – Кобул – Пешовар йўналиши бўйича темир йўл узунлиги тахминан 537 км.ни ташкил этади. Қурилиш 4,8 миллиард долларга тушади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.